ЖАМҒАРМА ФАОЛИЯТИДАН (2013-8)

Жиззах вилоятида жамғарманинг минтақавий филиали томонидан Дўстлик тумани Тиббиёт коллежида туман муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими билан ҳамкорликда коллеж ўқувчилари иштирокида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 530 йиллиги муносабати билан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Андижон вилоятида жам­ғарманинг минтақавий филиали Асака тумани 16-кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида вилоят Халқ таълими бошқармаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Миллий паралимпия ассоциацияси вилоят бўлимлари ҳамкорлигида ногирон болалар ўртасида спортнинг бир неча турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Турнир ғолибларига жамғарманинг эсдалик совғалари топширилди.

Сурхондарё вилояти жам­ғарманинг минтақавий филиалида тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси Термиз шаҳридаги Ўзбекистон ва “Байналмилал” маҳаллаларида 502 нафар аҳолини тиббий кўрикдан ўтказишди. Тиббий кўрикдан ўтганларнинг 28 нафарини ўсмир қизлар ташкил этди.

Навоий вилояти жам­ғарманинг минтақавий филиали томонидан Навоий давлат педагогика институтида ҳам хорижий тиллар факультети билан ҳамкорликда “Обод турмуш йўлида – мустаҳкам жамият сари” мавзусида талабалар ўртасида тиббий маданиятни ошириш, никоҳнинг ҳуқуқий асослари мавзуларида суҳбатлар ташкил этилди.

ФарFона вилоятида ҳам жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Фарғона туманидаги 40-59-мактабларда жами 171 нафар ўсмир қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик давомида ўсмир қизлар ўртасида тиббий мавзуларда давра суҳбатлари ташкил этилди.

Аббосжон ЭРГАШЕВ,

“Соғлом авлод учун” жамғармаси бош мутахассиси

Яна ўқинг:  Китоб тақдимоти

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: