Жамғарма фаолиятидан (2013-31)

Қорақалпоғистон Республикаси жамғарманинг тиббий- ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Тахтакўпир тумани “Даўкара” қишлоқ врачлик пунктида 160 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Вояга етмаган қизлар ўртасида «Қизлар гигиенаси», «ОИВ инфекцияси тўғрисида биласизми?» мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.

Тошкент вилояти жамғарманинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Чиноз туманидаги 25 та маҳаллада тиббий кўриклар амалга оширилди. Тиббий кўрик билан бир қаторда аҳоли ўртасида тиббий маданиятни ошириш мавзусида давра суҳбатлари ҳам ўтказилди.

Андижон вилояти жамғарманинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси Қорасув шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда Қорасув шаҳар Марказий поликлиникасида «Соғлигимиз ўз қўлимизда» мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда 42 нафар иштирокчи қатнашди.

Навоий вилояти жамғарманинг минтақавий филиали Вилоят халқ таълими ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими бош­қармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 22 йиллигига бағишлаб Навоий шаҳар Ёшлар марказида «Мустақиллик менинг нигоҳимда» шиори остида «Меҳрибонлик» уйи тарбияланувчилари иштирокида кўргазма ташкил этилди. Тадбирда 153 нафар болалар иштирок этди.

Жиззах вилояти жамғарманинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Зомин туманидаги “Қудуқча” қишлоқ врачлик пунктида жами 140 нафар ўсмирлар ва ёшлар ўртасида никоҳ ёшига етмаган қизларни шаърий никоҳ орқали эрта турмушга бериш холатларининг олдини олиш, оилада тиббий маданиятни шакллантириш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.

Аббосжон ЭРГАШЕВ,

«Соғлом авлод учун» жам­ғармаси бош мутахассиси

Яна ўқинг:  Cув, газ, чироқсиз 1 кун

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: