Тиббий маданият ва мустаҳкам оила

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси кўп йиллардан буён аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларни ҳам маънан ҳам жисмонан соғлом ва баркамол қилиб вояга етказиш масалаларида кенг кўламли ишларни амалга ошириб келмоқда.

Маҳалла, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда турли тадбирлар ўтказилаётгани бевосита аҳоли орасида репродуктив саломатликни мустаҳкамлашда қўл келмоқда. Бу борада жамғарманинг минтақавий филиаллари ҳамда таянч масканлари томонидан олиб борилаётган ишлар ҳам салмоқли бўлмоқда.

Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган Мирзо Ғолиб ва Беруний номидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида “Аҳоли ўртасида репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш” ҳамда Олмазор Политехника касб-ҳунар коллежида “Эрта турмуш қуриш ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзуларида ташкил этилган давра суҳбатлари шулар жумласидандир.

Тадбирда жамғарманинг Олмазор туман таянч маскани вакиллари ҳамда ҳудудий оилавий поликлиника шифокорлари йиғилганларга туғма ва ирсий касалликлар, ҳамда балоғат ёшидаги қизлар гигиенаси ҳақида тушунча беришди.

З. МАМАТҚУЛОВА

Яна ўқинг:  Хушхабар рақамлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: