Хабарлар, янгиликлар, воқеалар (2014/8)
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасида олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш чора-тадбирларини амалга ошириш истиқболлари мавзусида анжуман бўлиб ўтди.
- Самарқанд Олий ҳарбий автомобил қўмондонлик-муҳандислик билим юртида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини модернизация қилишнинг долзарб масалалари мавзусида семинар ўтказилди.
- Хитойда енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги VI Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учта олтин, тўртта кумуш, битта бронза – жами саккизта медал билан умумжамоа ҳисобида кучли тўртликдан жой олди.
- Эстониянинг Тарту шаҳрида бадиий гимнастика бўйича ўтказилган халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этган ҳамюртларимиз биттадан олтин ва кумуш, учта бронза – жами бешта медални қўлга киритдилар.
- Термиз шаҳрида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Сурхондарё вилояти кенгашининг ҳисобот-сайлов конференсияси бўлиб ўтди.