Бир гап бор
Консерваторияда ўқийдиган талабадан устози сўради:
– Дарсда кўринмайсиз? …бозорда савдо “чаққон”ми, дейман?!
Талаба:
– Тирикчилик, устоз. Шу десангиз, “бир йигитга қирқ ҳунар ҳам оз”, деганларидек, ишлаяпмиз.
Устоз:
– Яхши, айтингчи, Бетховеннинг нечта симфонияси бор экан?
Талаба:
– Энди, устоз, биз саноғига эмас, сифатига жавоб берамиз…