Xалқаро теннис турнири андижонда

Андижон шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасидаги “Фьючерс” ҳамда Халқаро теннис федерацияси (ITF) мусобақалари тақвимига кирувчи хотин-қизлар халқаро турнирлари бошланди.

Унда Германия, Франция, Голландия, Ҳиндистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Украина, Беларусь сингари ўнга яқин мамлакатдан теннисчилар иштирок этмоқда.

Мазкур турнирнинг биринчи давра ўйинларида Нилуфар Исмоилова, Мубина Ваҳобова, Сергей Шипилов, Одил Акромов, Екатерина Илина, Аброр Исоқов сингари теннисчиларимизнинг ўйинлари кўпчиликда катта таассурот қолдирди.

Халқаро турнирнинг яккалик ва жуфтликлар ўртасидаги чорак финал баҳслари 30 апрелдан бошланади. Мусобақалар бир ҳафта давом этади.

Яна ўқинг:  Саратон ҳужайраларини аниқловчи микроскоп ихтиро қилинди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: