Ўзбек роботи Россияда етакчи

Тошкент шаҳридаги Турин Политехника университетининг мехатроника маркази аъзолари Москва шаҳридаги “Россия кўргазмалар маркази”да 25-26 январь кунлари ўтказилган “ACP Geek Picnic” кўргазмасида иштирок этди. Кўргазма меҳмонларга ҳозирги кундаги эришилган ютуқларни кўрсатиш ҳамда ёшлар орасида замонавий технологияларга бўлган қизиқишни орттириш мақсадида ташкил этилган.

Унда кичик роботлар, учувчи мосламалар, гуманоид роботлар, мега роботлар, 3 Д принтерларда робот қисмларини ясаш ва бошқа шу каби йўналишлар ташкил этилган.

Ушбу кўргазмада вакилларимиз мини сумо ва микро сумо турларида “Роботжон” ҳамда “Микро роботжон”лар билан қатнашди. Кўригазмада биринчи маротаба иштирок этишганларига қарамасдан умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллади.

Икки кун давом этган мусобақада Ўзбекистон, Россия, Украина, Белоруссия, Франция ва бошқа давлатлардан 60 га яқин жамоалар иштирок этди.

– Бизнинг роботимиз мусобақада “Энг технологик робот” деб топилди ва жамоамиз фахр-ли дипломлар билан рағбатлантирилди, – дея таъкидлайди ёш ихтирочи Олимжон Тўйчиев.

Т.ОРТИҚОВА тайёрлади

Яна ўқинг:  Яхши янгиликлар кўпаймоқда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: