СПОРТЧИЛАРИМИЗНИНГ ЎН ТЎРТ МЕДАЛИ
Россиянинг Анапа шаҳрида универсал жанг бўйича ўтказилган жаҳон биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари жами 14 та медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
25 мамлакатдан 300 нафарга яқин спортчи куч синашган мусобақада терма жамоамиз аъзоларидан тўрт нафари – Азамат Баҳодирзода, Ширинбек Собиров, Азамат Маҳмадиёров ҳамда Шаҳзод Азизов олтин медалга сазовор бўлди.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари мусобақада яна уч кумуш ва еттита бронза медални қўлга киритди.
ЎзА