Чўнтакбоп дазмол

Японияда янги, ўта қулай гаджет кашф этилди. Бу – саёҳат ва офис ишлари вақтида фойдаланиш мумкин бўлган USB дазмоллардир. ок-гадгетс.нет тарқатган хабарларга кўра, ушбу дазмолни чўнтакда доимо олиб юриш мумкин.

Охирги йилларда олимлар ноодатий гаджетларни яратишмаётганди. Эндиликда ушбу кашфиёт одамларни яна ҳайратлантиришига ишонса бўлади. Сиз бу ускуна ёрдамида кийимингизни ўзингиз хоҳлаган кўринишда сақлашингиз мумкин.

Бу айниқса, тадбиркорларга асқотиши ҳақида гапирилмоқда. Маълумки, улар иш юзасидан кўплаб одамлар билан учрашадилар, музокаралар ўтказадилар. Бу пайтда эса тадбиркорнинг кийимида ҳеч қандай нуқсон бўлиши керак эмас.

Кўпчилик компаниялар дазмол ишлаб чиқаради. Аммо уларнинг хажмини кичик, ишлатиш учун қулай деб бўлмайди. USB дазмол эса бу борадаги талабларга тўла жавоб беради. Унинг оғирлиги бор-йўғи 60 грамм.

Дазмол USB портал орқали қувватлантириш мумкин бўлган аккумулятор ёки одатий АА батарейкалари ёрдамида ишлайди. Унинг исишига бир неча секунд кетади, холос. Бундай дазмолни 10 доллар эвазига фақат Японияда харид қилиш мумкин.

Яна ўқинг:  “WI-FI” ТАРҚАТУВЧИ ЧИҚИНДИ ҚУТИЛАР

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: