Ажойиб қуритгич

“Peleg Design” фирмаси уй бекаларига қулайлик яратиш мақсадида яна бир ажойиб ихтирога қўл урди. Фил кўринишида ишланган янги ошхона жиҳозига барчага машҳур бўлган “Жамбо” лақабли фил номи берилди.

Мазкур анжом идиш-товоқларни ювилгандан кейин ортиқча сувини селгитиб қуритишда уй бекаларига яқин кўмакчи бўлиши шубҳасиз. Қизиқарлиси шундаки, сув қолдиқлари унинг хартуми орқали чиқиб кетади.

У нафақат ошхона, балки ваннахона учун ҳам безак бўладиган ва ҳаётингизни енгиллаштирадиган мўъжазгина ашёдир. Албатта, стакандаги сув қолдиғини селгитиш янгилик эмас, аммо гап уни қандай етказишда!

“Жамбо”да умуман сув йиғилмайди, унга ўрнатилган эгик тузилишдаги стакан (шиша идишчаси) хартум орқали ошхона раковинасига тушади. Энг асосийси, филчанинг бошини керакли томонга буришни унутмасангиз, бас.

Бу оддий ва ёқимли кўринишдаги буюм катталар ва болаларга бирдай маъқул бўлиши аниқ. Чунки, ундаги ошхона анжомларига бўлган меҳнатсеварлик иштиёқи ҳеч кимни эътиборсиз қолдимаслиги шубҳасиз.

Меҳрибону

Яна ўқинг:  Ҳайдовчилар учун мобиль дастур

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: