Келажакда одамлар тўп устида ҳаракатланади
Инженеер Олаф Уинклер сегвей транспортининг конструкциясини такомиллаштириб, “Üo” номли скутер тайёрлади. У пишиқ резина шар устида ҳаракатланиш имконини беради.
Асл сегвей икки тарафида кичик ғилдираги бўлган, сувли фляга ташиш учун мўлжалланган аравачага ўхшаш транспорт воситаси бўлиб, у электр қуввати ёрдамида ҳаракатга келади. Айримлар уни “самокат” ёки “скутер” деб ҳам атайди. Бу транспорт воситасидан асосан, почтачилар, полициячилар ва гольф ўйинчилари фойдаланади.
Инженер- электрик ишлаб чиққан янги прототип икки ғилдиракли анъанавий сегвейдан фарқли ўлароқ, учта тишли валикка таянади. Ушбу сегвей турли томонга бурилиб, манёвр қилади, барқарорликни сақлайди. Бу эса шаҳар шароитида муҳим аҳамиятга эга.
С. ОЧИЛОВ