Спорт хабарлари (2014/5)

БОКС. Таиланднинг Бангкок шаҳрида давом этаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг ярим финалига чиққан боксчиларимиз сони олти нафарга етди.

Вазни 52 килограмм боксчилар мусобақасида иштирок этаётган Абдулҳай Шораҳматов чемпионатдаги иккинчи жангида таиландлик Критипак Дуангнутни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.

60 килограмм вазн тоифасида рингга чиқаётган Фазлиддин Мелибоевнинг маҳорати мухлису мутахассислар томонидан алоҳида эътироф этилмоқда. Мус­таҳкам ҳимоя ва кучли техникага эга боксчимиз жангларни муддатидан олдин якунламоқда. Биринчи жангда непаллик Саураб Ламани нокаутга учратган ҳамюртимиз чорак финал учрашувида индонезиялик Рикки Винардани ҳам аниқ зарба билан рингга қулатди.

75 килограмм вазн тоифасида иккинчи жангини ўтказган ўсмирлар ўртасида Осиё чемпиони Козимбек Мардонов қозоғистонлик Бекжан Бакировни очколар ҳисобида енгди. Маҳмуд Ғоипов 64 килограмм вазн тоифасидаги баҳсда Хитой Тайпейи вакили Хун Минг Чуандан устун келди.

Терма жамоамиз аъзоларидан Азизбек Шукуров ва Бектемир Мелиқўзиев ҳам ярим финал жангларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган.

* * *

САМБО. Қозоғистонда самбо бўйича ўтказилган жаҳон кубоги босқичида дунёнинг йигирмага яқин давлатидан 350 нафар спортчи ғолиблик учун куч синашди.

Мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилган Сарбон Эрназаров 68 килограмм вазн тоифасидаги беллашувларда бронза медалини қўлга киритди. Жанговар самбо бўйича баҳсларда қатнашган жаҳон чемпиони Истам Қудратов ҳам оғирлиги 74 килограмм самбочилар ўртасида учинчи ўринни эгаллади.

* * *

ДЗЮ-ДО. Россияда дзю-до бўйича Осиё ва Европанинг энг кучли полвонлари ўртасида жамоавий мусобақа бўлиб ўтди. Осиё терма жамоаси сафида гиламга чиққан “Универсиада – 2013” мусобақаси ғолиби Яҳё Имомов жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори ва Европа чемпиони Автандил Цкртишвили (Грузия) устидан зафар қучиб, Осиё терма жамоаси ҳисобига бир очко келтирди.

ЎзА материаллари асосида тайёрланди

Яна ўқинг:  Болалар учун янги автотрейлер

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: