Чемпионат юқори савияда ўтди

Самарқандда ўтказилган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ўн бешинчи Осиё чемпионати якунланди.

Қарийб бир ҳафта давом этган мусобақаларда 20 дан ортиқ давлатдан 500 га яқин спортчи қатнашди. Шунингдек, чемпионат доирасида турли маданий тадбирлар, Самарқанд шаҳридаги маданий ва тарихий обидалар, спорт мажмуаларига саёҳатлар уюштирилди.

Чемпионат кунларида ўтказилган Осиё каноэ федерациясининг 16-конгресси ва матбуот анжуманида халқаро каноэ федерацияси ҳамда Осиё каноэ федерацияси раҳбарлари Ўзбекистонда 15 Осиё чемпионати юқори савияда ташкил этилгани, айниқса, Самарқанд эшкак эшиш каналида амалга оширилган капитал реконструкция ишларига юқори баҳо бердилар. Мажмуада халқаро спорт мусобақалари ҳамда ўқув-йиғин машғулотлари ўтказиш учун барча шароит мавжудлиги ва бу спортчиларга кенг имкониятлар бериши таъкидланди.

Чемпионат якунига кўра, 15 олтин, 15 кумуш ва 15 бронза медалларни қўлга киритган ўзбекистонлик спортчилар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин Қозоғистон ва учинчи ўрин Эрон терма жамоаларига насиб этди.

Вакилларимизнинг бундай муваффақиятида Вадим Меньков, Алексей Мочалов, Серик Мирбеков, Герасим Кочнев, Юлия Цой, Екатерина Заркова, Артур Гулиев, Темур Ҳайдаров, Темур Мамарозиқов, Владислав Патофеев, Сергей Бухальцев каби спортчиларимизнинг ҳиссаси катта бўлди.

Мусобақалар доирасида паралимпиячилар ўртасида ҳам баҳслар ўтказилди. Унда ҳамюртимиз Усмон Кестан олтин медални қўлга киритди. Яна бир вакилимиз Ўктам Ғайбуллаев кумуш медаль билан тақдирланди.

Қитъа миқёсидаги нуфузли мусобақа юксак даражада ўтказилган Самарқанд эшкак эшиш каналида жорий йилнинг 13-17 октябрь кунлари академик эшкак эшиш бўйича навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

ЎзА.

Яна ўқинг:  ҚИЙМАТИ ҚИММАТ КОМПЬЮТЕР

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: