Оролбўйи экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантирилмоқда


Пойтахтимизда “Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантирамиз” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.
«InnoWeeк — 2021» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги юзасидан ўтказилаётган конференцияда давлат идоралари, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Конференцияни Бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов очди.

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Оролбўйи муаммолари бўйича амалга оширилган тадбирлар ҳақида шундай деди:
– «Оролбўйида ICBA халқаро марказидан келтирилган 18 та ўсимликларни ва маҳаллий ёввойи ўсимликлар флораси вакилларини маданийлаштириш бўйича синовдан ўтказиш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Орол денгизининг қуриган тубидан 10 хилдан ортиқ тупроқ типлари асосида илмий лизиметрик тадқиқот майдончаси барпо этилди.
“Оролдаги менинг боғим” агро-экотуризм лойиҳаси ишлаб чиқилди ва ҳозирги кунда кўргазма участкаларида 5126 дан ортиқ декоратив хамда чўлга чидамли дарахтлар экилган.

Жумладан, Ўзбекистондаги ЮНИСЕФ ташкилоти билан ҳамкорликда ImkonLab дастури доирасида Қорақалпоғистонда Мўйноқ, Бўзатов, Қўнғирот, Нукус туманлари ёшларининг стартап лойиҳаларига ёрдам кўрсатилгани, Туниснинг Chahbani Technologies компанияси билан ҳамкорликда янги инновацион тупроқ остидан суғориш ирригация тизимини жорий этилгани хам экологик муаммоларни бартараф этишга қаратилган лойиҳаларимиз асосини ташкил этади.

Айтиш жоизки, Oрoл денгизи инқирoзи оқибатлари Оролбўйи минтaқaсидa яшаётган аҳолининг ҳaёт фаолиятига сaлбий тaъсир кўрсатиб келмоқда. Кейинги 55 йилдa Oрoл денгизининг қуригaн тубидa 5,2 миллиoн гeктaр мaйдoндa Оролқум – янги чўл пaйдo бўлди.
Дунёнинг бoшқa чўллaридa бўлгaни кaби Оролқумдa ҳaм инсонлaр тўкис ҳaёт кечириши, ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaниш, биoxилмaxиллик ва экотизимни қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган инфрaтузилмa ва ижтимoий шaрт-шaрoитлaр етарли эмас. Шу боис 2021 йил 18 май куни БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси ялпи мажлисида Президентимиз Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида махсус резолюция қабул қилинди.
Унга асосан экологик инновациялaр вa тexнoлoгиялaр, шунингдeк яшил иқтисoдиёт вa маҳсулотлардан кўп марта фойдаланадиган иқтисoдиёт тaмoйиллaри асосида Oрoлбўйи ҳудудини экологик вa инсoн инқирoзи билaн бoғлиқ ҳудуддaн бaрқaрoр ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнган ҳудудгa aйлaнтириш бўйичa стрaтeгик йўнaлишлар ҳамда устувор лойиҳалар йўналишлари белгиланди.
Ҳозирда БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюцияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан бу борада юртимизда бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Оролбўйи халқаро инновация маркази ҳамкорлигида БМТ Тараққиёт Дастури, Европа Иттифоқи, ЮНИСЕФ, Ислом тараққиёт банки, ICBA халқаро маркази билан, Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой, Тунис, Швейцария ва Канадалик олимлар билан Оролбўйининг шўрланган ва қурғоқчил ерларида илмий ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди. Орол денгизининг қуриган тубидан 10 хилдан ортиқ тупроқ типлари асосида илмий лизиметрик тадқиқот майдончаси барпо этилди.

Шунингдек, Халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар кўмагида Оролбўйи халқаро инновация марказида бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистондаги ЮНИСЕФ ташкилоти билан ҳамкорликда ImkonLab дастури доирасида Қорақалпоғистонда Мўйноқ, Бўзатов, Қўнғирот, Нукус туманлари ёшларининг стартап лойиҳаларига ёрдам кўрсатилди. Туниснинг Chahbani Technologies компанияси билан ҳамкорликда янги инновацион тупроқ остидан суғориш ирригация тизими жорий этилмоқда.

Марям АҲМЕДОВА

Яна ўқинг:  “Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши” ташкил этилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: