Жамғарма фаолиятидан (2013/50)

Қорақалпоғистон Республикасидаги жамғарманинг минтақавий филиали Хўжайли туманида 1-сонли “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари ҳамда “Мурувват уй”ларида яшовчилар тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси ходимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, дори-дармон, пойафзаллар ва ўқув қуроллари билан таъминланди.

Хоразм вилоятидаги жамғарманинг минтақавий филиали томонидан Урганч шаҳридаги 1-, 11-, 5-, 26-, 30-сонли маҳаллалардаги вояга етмаганлар орасида ҳамда Гурлан тумани Хизр эли қишлоғидаги 19-сонли мактаб ўқувчилари ўртасида “Гиёҳвандликнинг зарарли оқибатлари”, “Репродуктив саломатлик”, “ОИТС – бу нима?” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.

Навоий вилоятидаги жамғарманинг минтақавий филиали томонидан Навоий вилояти ОИТСга қарши кураш марказида назоратда турувчи 19 нафар, Реабилитация марказида тикланиш курсини ўтаётган 12 нафар ногирон болаларга мурувват ёрдами сифатида пойабзаллар тарқатилди.

Тошкент шаҳар жамғарма таянч маскани томонидан маҳаллалардаги имконияти чекланган болалар, кўп болали, кам таъминланган оилалар ҳолидан манзилли хабар олиш билан бирга уларга озиқ-овқат, дори-дармон, кийим-кечак, гигиена воситаларидан иборат мурувват ёрдамлари кўрсатилди. Шунингдек, “SOS” – Болалар маҳалласига, шаҳар “Гўдаклар уйи”га, имконияти чекланганлар учун касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларига ҳам оёқ-кийимлари тарқатилди.

Аббосжон ЭРГАШЕВ,

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси бош мутахассиси

Яна ўқинг:  Полвонларимиз муваффақияти

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: