7 кун давомида

23-24 июнь кунлари пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади.

Бўлажак ШҲТ саммити давлат раҳбарларининг юбилей мажлиси бўлиб, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ташкил топганининг 15 йиллигига бағишланади.

 

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ҳамкорлигида бошқарув кадрларини тайёрлаш масаласига бағишланган конференция ўтказилди.

Анжуманда ўзаро иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини қўллаб-қувватлашда интерактив платформаларнинг имкониятларига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди.

 

Қашқадарёда “Ишбилармон аёл – 2016” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Иштирокчилар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали янги иш ўринлари яратиш, экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқариш, аҳолига хизмат кўрсатиш каби талаблар бўйича ўз имкониятини синовдан ўтказди.

 

Мамлакатимиздаги олий ўқув юртларида 2016–2017 ўқув йили учун қабул жараёни бошланди.

Давлат тест марказининг маълумотига кўра 2015 йилда олий ўқув юртларига ҳужжат топширган абитуриентлар сони 605 минг нафардан ошган бўлиб, жорий йил бу кўрсаткич янада ортиши кутилмоқда.

Яна ўқинг:  САЛОМАТЛИК ЙЎЛИДАГИ ОГОҲЛИК

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: