Гимнастика барча учун

Мамлакатимизда спортга, айниқса аёллар спортига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Соғлом онадан – соғлом бола дунёга келади. Хотин-қизларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш орқали оналар соғлигини мустаҳкамлаш ва соғлом авлодни вояга етказиш каби устувор вазифаларни амалга оширишга эришилмоқда.

Буни яхши англаган ҳолда юртимизда хотин-қизларни спортга жалб қилиш мақсадида кўплаб спорт мусобақалари ташкил қилинмоқда. “Отам, онам ва мен – спортчилар оиласимиз” мусобақаси, енгил атлетика бўйича қатор турнирлар, гимнастика ва гимнастрада баҳслари ва яна кўплаб спорт биринчиликлари уларнинг спорт билан ҳамнафас бўлишларига ҳисса қўшмоқда. Ана шундай мусобақалардан бири куни кеча пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Гимнастика федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия ташкилоти ўзаро ҳамкорлигида “Гимнастика ҳамма учун” деб номланган аёллар мусобақаси ташкил қилинди.

Мазкур мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан спортчи қиз ва аёллардан иборат гуруҳлар иштирок этиб, мусобақанинг олий соврини – Гимнастика федерацияси кубоги учун курашдилар. Мусобақа иштирокчиларини тажрибали спортчилардан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди.

Икки кун давом этган мусобақа давомида ўз маҳорати ва хореографиясининг ўзига хослиги билан бошқалардан ажралиб турган Тошкент вилоятининг Ангрен тумани шарафини ҳимоя қилган “Шанс” (“Имконият”) гуруҳи якунда барчадан устун келиб мусобақанинг бош совринига эга бўлди.

Фарҳод ТОЛИПОВ

Яна ўқинг:  Оила-маҳалла-таълим муассасаси: тарбиянинг олтин занжири

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: