САМАРҚАНДДА ХАЙРИЯ ЯРИММАРАФОНИ

Самарқанд шаҳрида «Samarkand Half Marathon — 2020» доирасида шаҳар ва клублар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди.
Унда дунёнинг 35 мамлакатидан 3000 дан ортиқ иштирокчилар қатнашди.
Виртуал югуриш мусобақасининг статистик кўрсаткичлари ўтган йилги натижадан 2 марта ошиб кетди.
Ўзбекистондан ҳам 43 нафар спортчи ғолиблик учун куч синашди. Профессионаллар ўртасида совриндорлар учун мукофот жамғармаси 82 миллион сўмни ташкил этди.
Марафонда фаол турмуш тарзига жалб қилиш ва аҳоли ўртасида югуриш маданиятини тарғиб қилишга қаратилган югуриш, йога ва умумий жисмоний тайёргарлик бўйича 20 дан ортиқ очиқ машғулотлар ўтказилди ва уларда 400 нафардан ортиқ киши иштирок этди.
Мусобақа якунида ғолиблар тақдирланди.
Samarkand Half Marathon инклюзив муҳит, мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти, айниқса, янги сегмент – спорт туризмини ривожлантиришга ҳисса қўшадиган халқаро спорт брендига айланди.

Амаль Солиева

Яна ўқинг:  Тошкентда нуқсонли болалар учун янги марказ очилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: