ЮРТИМИЗДА ЯНА БИР БОР: “TASHKENT CHALLENGER – 2014”

Р еспублика Олимпия захиралари теннис мактаби кортларида Профессионал теннисчилар уюшмаси (АТР) мусобақалари тақвимидан жой олган «Tashkent Challenger – 2014» анъанавий халқаро турнири бошланди.

Нуфузли мусобақада Ўзбекистон, Италия, Франция, Испания, Словакия, Австралия, АҚШ, Таиланд, Германия, Канада, Австрия, Хитой Тайпейи, Исроил, Россия, Украина, Чехия, Швейцария, Тунис, Беларусь, Молдова, Янги Зеландия ва Ҳиндистон теннисчилари яккалик ва жуфтлик баҳсларида ғолиблик учун куч синашмоқда.

Ўзбекистон теннис федерацияси мамлакатимизда Профессионал теннисчилар уюшмаси (АТР), Хотин-қизлар теннис уюшмаси (WTA) ва Халқаро теннис федерацияси (ITF) билан ҳамкорликда эркаклар, хотин-қизлар, ўсмирлар ва болалар ўртасида халқаро миқёсдаги мусобақаларни мунтазам ўтказиб келмоқда.

«Tashkent Challenger – 2014» анъанавий халқаро турнирида Ватанимиз шарафини Фаррух Дўстов, Санжар Файзиев, Шониғматжон Шофайзиев, Жўрабек Каримов, Темур Исмоилов каби истеъдодли теннисчиларимиз ҳимоя қилмоқда.

Т.ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Хушхабар рақамлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: