Гандбол: Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жаҳон кубогини қўлга киритди

Гандбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Италия мезбонлик қилган Жаҳон кубогида ғолибликни қўлга киритди.

Милан шаҳри беш қитъанинг 31 давлатидан ташриф буюрган терма жамоаларни ўзида жамлади. Бундай халқаро турнир 45-марта ташкил қилинди.

18 ёшгача бўлган ўзбекистонлик гандболчилар финалга қадар Дания (17: 11), Германия (23: 17), Италия (28: 22) ва Туркия (22: 11) термаларини мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Регламентга кўра финал ўйинида очколар нисбати энг яхши бўлган икки терма жамоа ўзаро кураш олиб бориши керак эди. Бу борада немислар яна бир бор ўзбекистонлик спортчиларга қарши майдонга чиқди ва 24: 28 ҳисобида имкониятни бой берди. Турнирда 3-ўрин даниялик спортчиларга насиб қилди.

Федерация матбуот хизматининг қайд этишича ёш гандболчилар 15 июль тонгида Тошкентга қайтиб келади.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Қабул жараёнидаги янгиликлар: улар нималардан иборат?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: