Каромат созгарнинг муваффақияти

Истиқлолнинг илк йиллариданоқ миллий қадриятларимизга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилди. Мусиқа ва чолғу асбобларининг такомили борасида қатор хайрли ишлар амалга оширилди. Созгар ҳунармандлар ижодини ривожлантиришга кенг йўл очилди. Турли студия ва устахоналар ташкил этилди. «Тилло нохун» мусиқа асбоблари ясаш ва таъмирлаш халқ студияси шулардан биридир.

– 1992 йилда Бухоро шаҳридаги вилоят илмий-методик марказида мусиқа асбоблари ясаш ва таъмирлашни ўргатишга йўналтирилган тўгарак ташкил этдик, – дейди студия раҳбари Каромат Муқимов. – Биз тўгаракка соҳага қизиқиши бор ёшларни жалб қилиш мақсадида коллеж ва мактабларда давра суҳбатлари, учрашувлар уюштирдик. Натижада ўнлаб ўқувчилар тўгаракка қабул қилинди. Аъзоларнинг сафи йилдан-йилга кенгайиб борди, шу боис тўгарак негизида студия ташкил қилдик. Ҳафтада икки марта машғулот олиб боришни йўлга қўйдик. Ёш ҳаваскор усталарга назарий машғулот пайтида мусиқа асбоблари, уларнинг келиб чиқиши ҳақида тушунча берилса, амалиётда чолғу асбоблари ясаш ўргатилади. Миллий мусиқа асбобларини мевали дарахтлар – ўрик, тут, ёнғоқдан ясаган маъқул. Фақат уларни декабр – феврал ойлари йиқитиб олиш мақсадга мувофиқ. Шунда чолғу асбоби пишиқ ва чидамли бўлади. Ёғочга ишлов бериш, тайёрлаш, қуритиш жараёни эса созгардан сергакликни талаб этади.

Каромат аканинг кўп йиллик самарали меҳнатлари инобатга олиниб, 2002 йил ушбу студия «Халқ ҳаваскорлик жамоаси» унвонига лойиқ топилди ва унга «Тилло нохун» номи берилди.

К.Муқимовнинг 10 дан зиёд шогирдлари ҳудудларда мусиқа асбобларини ясаш ва таъмирлаш ҳунарини давом эттириб келишмоқда.

Н.НИЁЗОВА,

Республика халқ ижодиёти маданий-маърифий ишлар илмий-методик маркази етакчи мутахассиси

Яна ўқинг:  КИЧКИНТОЙНИНГ ДОРИ ҚУТИСИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: