Энг яқин юлдуз атофидаги улкан ер

Астрономлар бизга (қуёш тизимига) яқин бўлган қизил митти Бернард юлдузи атрофида айланувчи, оғирлиги Ердан 3,2 марта катта бўлган улкан GJ 699 b сайёрасини кашф этдилар.

Сайёра муз билан қопланган бўлиб, оғирлиги Қуёшдан беш марта кичик бўлган қизил ёлғиз юлдуз тизимига тегишли. Олимлар Барнард юлдузига авваллари унча қизиқиш билдирилмаган бўлсалар-да, унинг Ердан атиги олти ёруғлик йили узоқликда жойлашганлиги сабабли мутахассислар томонидан тадқиқот олиб бориш учун қийинчилик туғдирмади.

Дастлабки олинган маълумотлар унинг атрофида йирик жисм борлиги ҳақида тахмин қилишга имкон берди. Кейинги тадқиқотлар эса юлдуз атрофида айланаётган жисм сайёра эканлигини тасдиқлади. Бу улкан Ер — GJ 699 bда 1 йил бизнинг 230 кеча-кундузга тенг. Сайёранинг сирти жуда совуқ бўлиб, Цельсий шкаласида -1700 даражагача кўтарилади. Ҳозирги кунда сайёрани ўрганиш HIRES спектометри ёрдамида амалга оширилмоқда.

Рустам Каримов,

Ўқитувчи

Яна ўқинг:  Қаторда норинг бўлсин

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: