ҚИЙМАТИ ҚИММАТ КОМПЬЮТЕР

Германиянинг Кёльн шаҳридаги кимошди савдосида Apple I компьютери сотилди, дея хабар бермоқда n-tv.de. Исми ошкор этилмаётган харидор қурилма учун 400 минг евро тўлаган.

Аукцион ташкилотчилари компьютерни 120-200 минг еврога баҳолашаётган эди. Таққослаш учун, 2010 йилги Christie’s аукционидаги савдоларда Apple I учун тахминан 165 минг евро қўлга киритилган эди, 2012 йилнинг июнида эса Sotheby’s аукционида яна бир шундай компьютер 290 минг еврога сотилганди.

Apple I илк бора 1976 йилда ишлаб чиқарилган ва у Apple компаниясининг энг биринчи компьютери ҳисобланади. Компьютерни компания асосчиларидан бири – Стив Возняк ишлаб чиққан ва йиққан.

Компьютер плата кўринишида 666,666 долларга сотилган (қурилманинг баҳоси, афсоналарга кўра, “қайтарилувчи рақамлар”ни яхши кўрадиган Возняк томонидан белгиланган), фойдаланувчи қўшимча сифатида унга корпус, экран, клавиатура ва қувват манбасини сотиб олиши керак бўлган.

Умумий ҳисобда, Возняк ва Стив Жобс тахминан 200та компьютер сотишга муваффақ бўлишган. Бугунгача улардан 43таси сақланиб қолган, бироқ олти донасигина (улардан бири Кёльнда сотилди) ишлайди, холос.

Яна ўқинг:  Umidli satrlar (2012/49)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: