Барқарор ривожланиш мақсадлари

2018 йилнинг 12-13ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Бош прокуратураси ва БМТ нинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик Бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси «Барқарр ривожланиш соҳасидаги мақсадларни амалга ошириш ва мониторинг қилиш: Марказий Осиёнинг бешта мамлакатлари, Озарбайжон ва Грузияни қўллаб-қувватлаш» мавзусида икки кунлик халқаро анжуман ўз ишини бошлади.

Тадбирда 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳаси каби Глобал кун тартибидаги масалани, хусусан «Тинчлик, одил судлов ва самарали институтлар» ва «Сааломатлик ва фаровонлик»ни амалга оширишда ягона ёндашув зарурлиги масалалари муҳокама қилинади.

Анжуманда Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон,Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон давлатлари ваўирлик ва идоралари мутахассислари, ОАВ ходимлари иштирок этди.

– БМТ ГЖБнинг транмиллий уюшган жиноятчилик, террориўм, гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасигаықарши курашишда БРМ 16нинг, шунингдек, ОИТС эпидемиясини йўқ қилиш, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар ўртасида, психотроп моддаларга бўлган боғлиқликни даволаш ва унингпрофилактикасини яхшилаш, шу жумладан, гиёҳвандлик моддаларини меъёридан ортиқ истеъмол қилиш, соғлиқни сақлаш хизматларини умумий қамровиниытаъминлашда БРМ 3нинг мақсадли кўрсаткичлари бўйича ҳисобот тайёрлашда ва мониторингни амалга оширишда Марказий Осиё давлатларини қўллаб- қувватлашини таъкилади, – БМТ ГЖБнинг Марказий Осиёдаги вакили  Ашита Миталл хоним.

Мамлакатда БМТ ГЖБнинг фаолияти соҳасига кирувчи 16 ва 3 мақсадлар доирасида БРМнинг миллий индикаторларини  мониторинг қилиш тизимлари  дастлабки кўрсаткичларини аниқлаш соҳасида мамлакатларни  қўллаб-қувватловчи БМТнинг бошқа агентликлари, хусусан БМТнинг ривожланиш дастури, ЮНИСЕФ ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Ғайрат Ҳидоятов, Ўзбекистон Республикаси  молия вазири ўринбосари Кўчкаров, ООН Координатори  Хелена Фрейзер, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари И. Баситхонова, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги вакили   Афшин Парси, модератор Гаутам Баббар , Энрико Бисогно, Вади Маалуф, Жамшид Гадоевларнинг ушбу масалаларга оид  нутқлари ва презинтациялари тингланди.

Тадбирда иштирокчилар тажриба алмашиш билан бир қаторда иштирокчи мамлакатларнинг юқори вакиллари ва мутахассислари эҳтиёжларини икки турини аниқлаш, хусусан, 2030  йилгача бўлган даврда  барқарор ривожланиш соҳаси каби  Кун тартибидаги масала бўйича эришилган натижаларнинг самарали мониторинги ва ҳисоботини юритиш, шунингдек,  устувор вазифаларга эришиш учун натижаларни жадаллаштириш мақсадида стратегиялар ва дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш учун техник қўллаб-қувватлаш бўйича муаян ишларни амалга оширадилар.

Яна ўқинг:  ТИЛСИЗ ЁВ ТИЛСИМИ ОГОҲЛИК

БТ ГЖБнингҳамкорлигида 2019  йилнинг баҳор фаслида ўтказилиши режалаштирилган, қонунларга итоат қилиш маданиятини илгари суриш, диноятчилик ва гиёҳванд моддаларини истеъмолини олдини олиш, одам савдоси, терроризм, коррупцияга қарши курашиш ва соғлом тумуш тарзини  тарғиб қилишга бағишланган  БМТнинг Тошкентлик Халқаро модели ташаббусини амалга ошириш учун жалб этилган талабалар 2030 йилгача бўлган даврда Кун тартибидаги масала муҳокамасида иштирок этдилар.

 Марям АҲМЕДОВА,

журналист

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: