“Rogers Сup”да Надаль ғолиб чиқди

Жорий йилнинг 5-11 август кунлари Канаданинг Монреаль шаҳрида теннис бўйича ўтказилган «Rogers Cup» анъанавий халқаро турнирининг яккалик баҳсларида испаниялик Рафаэл Надаль бош совринни қўлга киритди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида Рафаэл Надаль канадалик Милош Раонични икки сет якунига кўра 6-2, 6-2 натижаси билан мағлуб этди.

Мукофот жамғармаси 3.496.085 долларни ташкил қилган мазкур нуфузли турнирда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин ҳар қачонгидан-да муваффақиятли иштирок этди.

Биринчи босқичда сербиялик Янко Типсаревични (дунё теннис таснифида 19-ўринда) 6-4, 6-3 ҳисобида енган ҳамюртимиз, иккинчи босқичда канадалик Филип Пеливодан 6-3, 3-6, 6-3 ҳисобида устун келди. Нимчорак финалда Денис Истомин дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Новак Жокович (Сербия)га рўбарў келди. Биринчи сетни 6-2 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган Денис, қолган икки партияда бир хил 4-6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Яна ўқинг:  BIR GAP BOR (2014/27)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: