Электр энергиясидан тўғри фойдаланаяпсизми?

Бугунги кунда ҳеч бир хонадонни электр асбобларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Шу сабабли электр жиҳозларидан фойдаланганда, аввало, унинг соз ёки носозлигига эътиборсиз бўлиш турли нохуш ҳолатларни келтириб чиқариши ҳеч гап эмас.

Шу боис, электр энергетикаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси электр энергетикаси” тўғрисидаги қонун кучга киритилиб, қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган.

Тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг электр энергиясидан фойдаланиш соҳасида электр энергия таъминоти корхоналари билан вужудга келадиган муаммоларни ҳал этиш мақсадида “Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг Тошкент шаҳар бўлимида 233-29-77 рақамли “Ишонч телефони” ва ҳар ойнинг 1-сешанбасида “Очиқ эшиклар куни” жорий этилган.

Агар электр энергияси соҳасида вужудга келадиган баъзи муаммолар, мурожаат ва таклифларингиз бўлса, бизнинг “Ишонч телефони”мизга мурожаат қилсангиз, ваколатимиз доирасида истеъмолчиларга амалий ёрдам кўрсатилишини асло унутманг!

Музаффар УСМОНОВ,

“Ўздавэнергоназорат” инспекцияси Тошкент шаҳар бўлими инспектори

Яна ўқинг:  Санъат асари ёки ҳеч қачон жонга тегмайдиган стол

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: