Хол ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Аммо у тери саратони касаллиги сабабчиси бўлиши мумкин

Кўпчилик танадаги холларнинг барчаси хавфли бўлади, дейишади. Аслида ундай эмас. Холлар хавфсиз бўлади, лекин айрим ҳолатлар сабаб улар хавфли ўсимтага айланиши мумкин. Натижада эса хол тери саратонига ҳам олиб келиши мумкин. Ўз вақтида даволанмаганида эса улар салбий оқибатларга олиб келади.

Холлар – терида меланоцитлар (доғ пайдо қилувчи ҳужайралар) кўпайиши натижасида пайдо бўлади. Худди шунинг учун ҳам холлар қўнғир ёки қора рангда бўлади, кам ҳолатларда кўкимтир ва қизил рангга киради. Уларнинг пайдо бўлиши наслдан-наслга ўтади, лекин холнинг миқдори болаликда ва ёшликда қуёшда кўп юриш натижасида келиб чиқади. Аёлларда эса хол ҳомиладорлик вақтида организмда гормонал ўзгаришлар натижасида ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Соғлиқ учун улар ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Чунки хол хавфсиз пайдо бўлган шиш ҳисоб­ланади. Аммо айрим холлар маълум турдаги  ҳужайралардан иборат бўлиб, тери саратони касаллиги сабабчиси бўлиши мумкин. Улар ассиметрия, ташқи кўриниши хилма хил ва турли рангда ҳамда вақт ўтиши билан ўзгарувчан аломатларга эга бўлади.

Оддий хол одатда унчалик катта бўлмайди ва доирасимон ёки чўзиқроқ, бир хил рангда бўлади. Бу аломатлардан бирортаси ўзгарганда, зудлик билан тери касалликлари шифокори – дерматолог ёки онколог мутахассисга мурожаат қилиш зарур. Агарда унинг атрофида қичишиш, оғриқ, яллиғланиш ва қонаш аломатлари пайдо бўлса, шифокорга боришни пайсалга солманг.

Танасида 40 ва ундан кўп холи бор одам мунтазам равишда шифокор кўригидан ўтиб, териси ҳолатини текширтириб туриши лозим. Мутахассислар бир кўришданоқ уларнинг ҳолатини аниқлай олишади. Агар шифокорга бирор холнинг кўриниши ёқмаса ҳам хавотирга тушишга ўрин йўқ. Теридаги айрим хавфсиз ўсмаларни  ўз вақтида олиб ташлаш саратон касаллигининг олдини олишга ёрдам беради.

Холларнинг катталигига қараб, уни олиб ташлаш усуллари танланади. Майда ҳосилалар игна ёрдамида ўйиб олиб ташланади, катта хол скальпель билан кесиб олиниб, яра четлари тикиб қўйилади. Лазер ёрдамида холни олиб ташлаш усули фақат косметик мақсадда қўлланилади. Бунда куйдирилган ҳужайранинг хавфлилигини текшириб бўлмайди ва натижада хавфли ўсимта пайдо бўлаётгани кўринмайди.

Ҳеч қачон ўзингиз холни олиб ташлашга уринманг! Бу нафақат хунук чандиқ ҳосил қилади, балки терининг чуқур қаватларига ҳаёт учун хавфли инфекция тушишига ҳам олиб келиши мумкин. Уни олдиргандан кейин икки ҳафта давомида спорт билан шуғулланманг ва жароҳат жойига сув теккизманг! Қолган холларингизни ҳам кўздан кечириб туришни унутманг!

Яна ўқинг:  МУЗЛАТИЛГАН СУВ

Нодира РИЗАЕВА,

олий тоифали шифокор, дерматолог

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: