Хориоретинит нима дегани?

Хориоретинит кўз тубидаги ўзгариш бўлиб, организмдаги сурункали яллиғланиш жараёни юзага келганида микроблар қон орқали кўзгача етиб келиб, ушбу аъзони зарарлайди. Томоқ, бурун ва нафас йўллари касалликларининг тез-тез қайталаниши инфекциянинг кўзга асорат беришига сабаб бўлади. Хориоретинитда кўриш ўткирлиги пасаяди. Шифокор кўригидан сўнг тўғри ташхис қўйилиб, антибиотик ва гормонал препаратлар буюрилади. Хасталикни ўз вақтида даволаш ғоят муҳимдир. Агар бунинг акси бўлса, кўз тўр пардасида чандиқ ёки тўр парданинг кўчиши каби асоратлар юзага келиши мумкин.

Яна ўқинг:  Кичик эътиборсизликнинг катта фожеаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: