Тўйиб ухлаш инсонни ёшартиради. Ҳаловатсиз уйқу эса аксинча

Муттасил равишда тун билан куннинг алмашиниб туриши, атроф-муҳит ҳарорати, нурланиш, атмосфера босими, ернинг магнит майдони каби кўплаб табиий ҳодисаларнинг ўзгариб туриши коинот, одам ва ернинг ўзаро уйғунлигини ўзида акс эттиради.

Ташқи муҳит кўрсаткичларининг бир кеча-кундуз давомида бундай ўзгариши инсон саломатлигига ўз таъсирини кўрсатади. Айрим ҳолатларда организмнинг мослашуви жараёнларини издан чиқариб, касаллик келтириб чиқаради. Атмосфера босимининг пасайиши симпатик асаб тизимини қўзғатиб, одамнинг кайфиятини туширади. Унинг меҳнат қобилиятини пасайтиради ва юқумли касалликларга мойиллигини оширади. Туннинг ўртасида Қуёш Ернинг тескари томонида бўлиб, унинг муайян нурлари ер шаридан ўтиб, табиатдаги барча жонли мавжудот ва жонсиз нарсаларга ҳамда инсонга таъсир этади. Бу нурлар организмнинг ўзидаги хронал майдонни тўйинтиради. Бунинг учун одам қимирламасдан ётган ҳолатда бўлиши керак. Шундагина бу нурлар организмга кириб, унинг қувватини оширади. Ёғ ҳужайраларининг маълум ўзгармас ҳолатда қотиб қолиши ҳам хронал нурларни ютиш учун қулайлик туғдиради. Оқибатда уларга хос индивидуал хусусиятларни келтириб чиқаради. Кундуз куни одам иш ва ҳаракат жараёнида танасининг хронал майдонини тарқатиб, уни кучсизлантиради. Кечаси ишлайдиган одам табиий хронал нурларни олмайди ва бу билан ўз организмига зарар етказади. Бундай инсонларнинг организми тезда ҳолдан тояди ва кучсизланади.

Уйқу ва бедорлик инсон организмининг бир-бири билан узвий боғланган ва айни пайт­да ўзаро зид бўлган функционал ҳолати бўлиб, қадимдан тадқиқотчиларнинг эътиборини жалб қилиб келган. Маълумки, бош мия  пўстлоғи – асаб ҳужайраларини ҳаддан ташқари ишлаб чиқарганда уларнинг фаолиятини бузилишдан сақловчи  ҳимоялаш ҳусусиятига ҳам эга. Бундай хусусият уйку деб аталади. Уйқу  организмнинг ҳаётий муҳим эҳтиёжи ҳисоб­ланиб, бош мия пўстлоғини ҳолдан тойишдан сақлайди. Катта ёшдаги одамнинг уйқуси бир кеча-кундузда 7-8 соат бўлиб, етарли даражада чуқур бўлиши ва организмнинг умумий ҳолатини енгилаштиришга хизмат қилиши керак.

Кекса ёшдаги кишиларга тушликдан сўнг 1-2 соат ухлаш тавсия этилади.  Уйқунинг давомийлиги чақалоқларда бир кеча-кундузда 21 соат, кейинрок  13-17 соатни ташкил этади. Ором олиш организмнинг жисмоний ривожланишида ва асаб тизимининг шаклланишида муҳим аҳамиятга эга. Ҳаловатли уйқу унга ором беришини истаган ҳар бир киши қуйидаги қоидаларга амал қилиши зарур:

Ухлаш учун кунда маълум вақтда ётиш ва ҳар куни белгиланган вақтда уйғониш зарур. Кечкурунги овқатланишда бўкиб овқат емаслик ёки оч ҳолда ётиб ухламаслик керак. Ётиш олдидан кўп суюқлик ичмаслик муҳим. Уйқудан олдин 15-20 дақиқа сайр килиш даркор. Ётиш олдидан  илиқ ванна ёки душ қабул килиш танага роҳат бағишлайди ва киши ором олиб ухлайди. Уйқу олдидан бир стакан кефир ёки сут ичиш тез ухлаб қолишга ёрдам беради. Хонанинг ҳавосини янгилаш ёки дарчани очиб кўйиш зарур. Уй ҳароратининг ошиб ёки пасайиб кетмаслигига эътибор бериш муҳим. Эрта ётиб ва барвақат туриш тавсия этилади.

Яна ўқинг:  «Кесарча» йўли билан фарзанд кўрган аёлга табиий туғуруқ ман этиладими?

Азиза ШИРИНОВА,

Инновацион соғлиқни сақлаш

миллий палатаси мутахассиси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: