Бекзод – жаҳон чемпионати совриндори
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кирди.
Қувонарлиси, баҳсларнинг илк куни – 74 кг вазн тоифасида жангларда иштирок этган ҳамюртимиз Бекзод Абдураҳмонов бронза медалини қўлга киритди. Спортчимиз мусобақада грузиялик рақибга мағлуб бўлганди. Аммо, кейинчалик унда бронза медали учун кураш олиб бориш имконияти пайдо бўлди. У аввалига Польша, кейин эса Озарбойжон давлати вакилларини мағлубиятга учратди ва бронза медали учун жанг қилиш ҳуқуқига эга бўлди. Медаль учун баҳсда юртдошимиз туркиялик рақибини мағлубиятга учратди.