Армрестлинг бўйича жаҳон чемпионатида ҳамюртларимиз 7 та медалга сазовор бўлди

Ўзбекистон вакиллари Венгрияда армрестлинг бўйича жаҳон биринчилиги совриндорлари ва ғолиблари бўлди. Ўзбекистон термаси 2-11 сентябрь кунлари Будапештда (Венгрия) бўлиб ўтган армрестлинг бўйича жаҳон чемпионатида еттита медални соҳибига айланди.

Назокат Солиева чап қўл билан кечган жангда (55 кг) олтин медал соҳибаси бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда туркиялик Шюкрю Йилмаз ва қозоғистонлик Лаззат Маликайдар эгаллади. Ўзбекистонлик қиз ўнг қўл жангларида ҳам энг юқори натижага эришди, ундан кейинги ўринларда қозоғистонлик Лаззат Маликайдар ва Туркиядан Селик Дидем бўлди.

amsterling

Ирода Қодирова (45 кг) чап ва ўнг қўл жангида мос равишда олтин ва кумуш медални қўлга киритди. Ютуқли ўринларни шунингдек Деши Дурсаева (Казахстан) ва Юлия Муха (Украина) эгаллади.

Хумора Рахмонқулова (ўнг қўл, 50 кг) — жаҳон вице-чемпиони, Қозоғистондан Евгения Гунько — олтин медал соҳибаси, Словакиядан Никола Нуттова — бронза медал соҳибаси бўлди.

Тўлқинжон Йўлдошев (55 кг) иккита олтин медални қўлга киритди.

Н.Норбобоев

Яна ўқинг:  Ёз – ўтмоқда соз

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: