Нуронийлар эъзозда
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги арафасида “Соғлом авлод учун” фонди томонидан жойларда маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Жумладан, яқинда Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ туманидаги “Ариран” саховат уйида “Сўғдиёна” халқ чолғулари камер оркестри билан ҳамкорликда нуроний отахону онахонлар учун “Нуронийлар эъзозимизда” номли тадбир бўлиб ўтди. Унда Корея Республикасининг “KOFIH” халқаро хайрия фонди ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг вакиллари иштирок этди.
“Сўғдиёна” халқ чолғулари камер оркестри томонидан тақдим этилган байрам дастури йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.