Жамғарма фаолиятидан (2013-39)

Тошкент вилояти жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси Оҳангарон туманидаги Маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида жами 100 нафар ўсмир йигит-қизлар ва 33 нафар фертиль ёшидаги аёлларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди.

Фарғона вилоятидаги жам­ғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси Қува тумани 1-сонли умумтаълим мактабида туман Маънавият ва тарғибот маркази билан ҳамкорликда ўқувчилар ўртасида «Эрта никоҳнинг олдини олиш» бўйича давра суҳбатини ўтказди. Жумладан, Риштон тумани «Ёшлик» маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари ўртасида эрта турмуш қуришнинг олдини олиш бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Наманган вилояти жам­ғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси Республика Скрининг марказининг вилоят ҳудудий маркази шифокорлари билан ҳамкорликда Поп туманининг «Уйғур», «Янгиобод», «Хўжаобод» ва «Маданият» маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи аҳоли орасида тиббий маданиятни шакл­лантириш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни эрта турмушга беришнинг олдини олиш мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.

Жиззах вилояти жамғарманинг минтақавий филиали томонидан Жиззах тумани «Иттифоқ» ижтимоий-иқтисодий банк коллежи талабалари тиббий кўрикдан ўтказилди. Жам­ғарма томонидан дори-дармонлар, санитария-гигиена воситалари, «Соғлом онадан – соғлом бола», «Скрининг текширувини биласизми?» ва «Қариндошга қуда бўлманг» мавзуларида буклетлар тар­қатилди.

Бухоро вилояти жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Бухоро шаҳридаги Санъат ва Маиший хизмат кўрсатиш коллежлари талабаларига «Қариндошга қуда бўлманг», «Скрининг текширувини биласизми?», «Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари» мавзусида давра суҳбатлари ўтказилди.

Аббосжон ЭРГАШЕВ,

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси бош мутахассиси

Яна ўқинг:  Касбида камол топаётган аёл

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: