БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди ва
«Sog’lom avlod» газетаси жамоалари юртдошларимиз, Ватан ҳимоячилари бўлган ҳарбийларимиз, шу жумладан, соҳа фидойиларини 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни билан қутлайди!

Қушларнинг чуғури дараги тонгнинг,

Қадрига етинг – тинч ўтган ҳар оннинг,

Эл-юрт хизматида юрган инсоннинг,

Аслида бу байрам ҳаммамизники.

Муаллим мактабда дарс берар ёниб,

Унга келажакни бердик ишониб.

Шогирд ютуғидан кетар қувониб,

Аслида бу байрам ҳаммамизники.

Беморга энг яхши даво қайда бор?

Ундан ширин сўзни аяманг, зинҳор.

Балки табибдирсиз, балки шифокор,

Аслида бу байрам ҳаммамизники.

Имом тўғри йўлга айлайди даъват,

Қалблардан кетсин, деб ҳасад, кин, бидъат.

Дилингиз поклиги энг катта хизмат,

Аслида бу байрам ҳаммамизники.

Сарҳадларда ҳушёр турар ҳарбийлар,

Ватан муқаддасдир, билар ҳарбийлар,

Қутласак, такрорлаб айтади улар: –

«Аслида бу байрам ҳаммамизники».

Осмон юлдузлари билан чиройли,

Кеча кундузлари билан чиройли,

Барчани бирма-бир табрикланг, майли,

Аслида бу байрам ҳаммамизники.

Шерзод АБДУСАМАДОВ

Яна ўқинг:  МУМТОЗ СИЙМОЛАР БОЛАЛАР ИЖРОСИДА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: