Интернет фестиваль "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" жамғармаси, "Келажак овози" ёшлар ташаббуслари маркази, "UZINFOCOM" компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси кўмагида ташкил этилди.
Мамлакатимизда 2001 йилдан буён ўтказиб келинаётган интернет фестиваль 2007 йилдан бошлаб интернет тармоғининг Ўзбекистонга тегишли сегменти ресурсларини ривожлантириш мақсадида UZ миллий домени интернет фестивали ўтказилиб келинмоқда. Жорий йилнинг 13 августидан 23 сентябригача давом этган фестивалнинг асосий вазифалари аҳолининг кенг қатламлари орасида интернет тармоғини оммалаштириш, миллий контингентни ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда ўзбек тилининг бутунжаҳон ахборот тармоғида қўлланиш кўламини кенгайтиришдан иборат.
Фестиваль танлов дастури ўнта мавзу ва иккита махсус номинацияни ўз ичига олади. Танлов дастурига мавзулар бўйича иштирокчилар учун WWW.UZ миллий излаш тизимининг махсус мукофоти киритилган. Маълум вақт ичида ўз номинациясида энг кўп балл тўплаган ўнта сайт ғолиб деб топилди. 2013 йилги фестиваль танлов дастурининг аввалгисидан фарқи шундаки, бу сафар "Тармоқ сервислари соҳасидаги энг яхши сайт" тоифасига "Электрон тижорат" махсус номинацияси киритилди.
Жорий йилда танловга 900 дан ортиқ ариза келиб тушди, танлов дастурида 452 сайт иштирок этди. "Фестиваль кашфиёти" махсус номинациясида 150 дан ортиқ сайт қатнашди. Овоз беришнинг биринчи тури якунларига кўра, ҳайъат томонидан финалда иштирок этадиган 92 сайт танлаб олинди ҳамда уларга "Фестиваль совриндори" дипломи топширилди. Фестивалнинг мавзули ва махсус номинацияларида ғолиб бўлган сайтларнинг 65 фоизга яқини ўзбек тилидаги шаклига эга.
"Энг яхши ОАВ сайти" номинациясида биринчи ўринни "Mezon.uz" ахборот-таҳлил янгиликлар сайти (www.mezon.uz), иккинчи ўринни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА сайти (www.uza.uz) ва учинчи ўринни Kun.uz янгиликлар сайти (www.kun.uz) эгаллади.
Шунингдек, "Фан ва таълим соҳасидаги энг яхши сайт", "Давлат бошқаруви ва давлат ҳокимияти органининг энг яхши сайти", "Мавзуга оид энг яхши сайт", "Маданият соҳасидаги энг яхши сайт", "Тармоқ сервислари соҳасидаги энг яхши сайт", "Электрон тижорат", "Энг яхши корпоратив сайт", "Спорт соҳасидаги энг яхши сайт" номинациялари ғолиблари аниқланди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятФАН ОЙЛИГИДА ТИЛНИНГ АҲАМИЯТИ
Шайхонтоҳур туманидаги 10-мактабда фан ойлиги муносабати билан адабиёт, рус ва инглиз тиллари ойлигининг ёпилиш фестивали бўлиб ўтди. Ўқувчиларнинг инглиз ва рус тилидаги ижодий чи
МаданиятКино 5 кунда
"Ипак йўли дурдонаси" Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ёш киноижодкорларни янги фильмлар яратишга рағбатлантириш, чет эллик ҳамкасбларни юртимиз анъана ва маданияти билан та
СпортАвтопойга ғолиблари аниқланди
14-ноябр куни Тошкент вилояти Пскент туманининг “Жанубий трасса”сида автопойга бўйича Ўзбекистон чемпионати сериясининг 3-босқичи бўлиб ўтди. Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” т
МаданиятЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди
