Мамлакатимизда Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланди

9 май – Хотира ва қадрлаш куни бу йил мамлакатимиз бўйлаб ўзгача руҳда нишонланди. Шу куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳарбий оркестр садолари остида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Президентимиз Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Мотамсаро она ҳайкали пойи турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан қўйилган гулларга бурканди.

Шу куни Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти боғида Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 72 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан 500 нафар уруш ва меҳнат фахрийси таклиф этилди.

Яна ўқинг:  Жамоат жойларидаги бепул Wi-Fi трафиги мониторинг қилинади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: