Саломатлик йўлида камарбаста

Ҳар қандай давлатнинг энг катта бойлиги бу унинг жисмонан соғлом, маънан бой аҳолиси ҳисобланади. Шу боис мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ривожлантириш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, замон талабларига мос малакали тиббий кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилаётир.

Республикамиз мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрами муносабати билан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Олмазор туман Кенгаши билан ҳамкорликда пойтахтимиздаги “Ғунчамед” тиббий диагностика марказида хайрия байрам тадбири ўтказилди. Кам таъминланган оилалар вакиллари бўлган аёллар ва болалар юқори тиббий технологиялар воситасида хайрия тарзида чуқур тиббий кўрикдан ўтказилди.

– Ўғлим Камронбек икки ёшда. У яқинда аллергия билан хасталаниб қолди. Лекин аллергиянинг тури кўп экан. Мазкур “Ғунчамед” тиббий диагностика марказида уч соат ичида таҳлиллар жавоби тайёр бўлар экан. Биз ота-оналар учун шундай қулайликларни яратган ташкилотларга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз, – дейди Камола Отажонова.

Анжуманда 50 нафарга яқин аёл ҳамда болаларга Европа давлатларидан келтирилган юқори сифатли тиббий диагностика реактивлари воситасида кўрикдан ўтказиш­ларини кафолатловчи сертификатлар топширилди. Сертификат олган ҳамюртларимиз Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика ихтисос­лаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази, Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида даволаниб соғломлаштирилади.

Мазкур лойиҳанинг яна бир афзал жиҳати шундаки, бу сертификат эгалари соғломлаштирилгунга қадар “Ғунчамед” тиббий диагностика маркази томонидан доимий назоратда бўладилар.

Тадбирда Ўзбекис­тон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э. Боситхонова иштирок этди.

М. ХЎЖАМУРОДОВА,

“Sog’lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Самарқандда Ислом Каримов мақбара мажмуаси очилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: