Навоий вилоятида гепатология маркази очилди
Навоий вилояти юқумли касалликлар шифохонаси таркибида 300 миллион маблағ эвазига Гепатология маркази ташкил этилди.
Айни пайтда муассасада УТТ, ЭКГ, жигар синамалари, ўт пуфаги, меъда ости бези касалликларини диагностика қилиш имконияти мавжуд. Марказ юқумли касалликлар ва вирусли гепатитларнинг лаборатория диагностикаси самарадорлиги оширилишини таъминлайди. Фуқаролар диспансер кўригидан ва профилактик тиббий кўрикдан ўтказилади.
Келажакда муассасада полимераза занжир реакцияси усули билан текшириш амалиётини йўлга қўйиш режалаштирилган.