Ҳамкорлик истиқболлари

Ташқи ишлар вазирлигида Лестер университети проректори Сара Диксон бошчилигидаги делегация қабул қилинди.

Буюк Британиянинг етакчи олийгоҳларидан бири ҳисобланган Лестер университетининг Ўзбекистон таълим муассасалари билан Ўзбекис­тон-Буюк Британия муносабатларини мустаҳкамлаш доирасида ҳамкорликнинг ­истиқболли йўналишлари юзасидан батафсил суҳбат ­бўлиб ўтди.

Сара Диксон 2017 йил 3 май куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан имзоланган ЖИДУ қошида Лестер Халқаро тадқиқотлар олий мактабини яратиш ҳақидаги ҳамкорлик Меморандуми ҳақида сўзлаб берди. Ушбу ҳужжатда турли соҳаларда биргаликда илмий тадқиқотлар олиб бориш кўзда тутилган.

Учрашув чоғида икки мамлакат олий ўқув юртлари ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантиришда, жумладан, Лестер университети билан Ўзбекистоннинг бошқа олийгоҳлари ўртасида алоқаларни кенгайтиришга томонларда қизиқиш мавжудлиги тасдиқланди.

Яна ўқинг:  Хушхабар, рақамлар (2014/10)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: