ҲУҚУҚ БИЛИМДОНЛАРИ БЕЛЛАШДИ

Пойтахтимизда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Ҳуқуқ билимдонлари” танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Адлия, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирликлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар таълим муассасаларида ўтказилаётган Ўзбекистон Республикаси Конституциясини чуқур ўрганишни ташкил этишга оид кўплаб тадбир ва танловлар ёшларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини янада юксалтиришга имкон яратаётганини таъкидлади. Ташкил этилган мазкур танловнинг барча босқичида қарийб 50 минг ўқувчи иштирок этди.

Танлов жараёнида иштирокчилар жамоаларга бўлинган ҳолда Конституциямиз мазмун-моҳияти, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий ислоҳотларнинг аҳамияти, ҳуқуқшуносликка доир тест синовларидан ўтди. Жамоалар тамонидан ҳуқуқий маданият ва саводхонликнинг ҳаётий аҳамияти, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг салбий оқибатлари саҳна кўринишлари орқали намойиш этилди. Бунда ўқувчиларнинг мавзуга ижодий ёндашиши, ижро маҳорати ҳамда ҳуқуқий билимларни қай даражада акс эттиришига баҳо берилди.

Танловда Навоий вилоятининг “Юксак маънавиятли авлод” гуруҳи биринчи, Бухоро вилояти ёшларининг “Адолат” гуруҳи иккинчи, наманганлик “Ёш адвокатлар” жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди.

Ижодий беллашув доирасида ўқувчилар учун пойтахтимизнинг диққатга сазовор масканлари, музей ва театрларга саёҳат ташкил этилди. Мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари иштирокида концертлар намойиш этилди.

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Яна ўқинг:  Папая энди ўзимизнинг боғда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: