Россиялик шифокор 100 нафарга яқин беморни кўрикдан ўтказди
Жиззах шаҳар кўп тармоқли тиббиёт марказида Россия Федерацияси Қозон давлат тиббиёт академиясининг клиник фармакология кафедраси профессори, Татаристон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош клиник фармаколог мутахассиси Максим Максимов 100 нафарга яқин беморни тиббий кўрикдан ўтказиб, зарур тавсиялар берди.
Ташриф сўнггида вилоят даволаш профилактика муассасалари терапевт, кардиолог ва УАШ мутахассислари иштирокида семинар бўлиб ўтди. Унда россиялик шифокор “Артериал гипертензияга ташхис қўйиш ва даволашда замонавий ёндашувлар” мавзуида маъруза қилди.