Фармацевтика: экспорт ва инвестиция қамрови ортмоқда

Яқинда Миллий матбуот марказида “Ўзбекистон фармацевтика тармоғининг ривожланишида чет эл инвестицияларининг ҳиссаси, хусусан “Nobel Pharmsanoat” томонидан амалга оширилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Мазкур фармацевтика корхонаси фаолиятига 50 йил тўлиб, ҳозирда марказ дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатида ўз ваколатхона ва шўъбаларига эга. Корхона йилига 5,5 миллион қути маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, айни пайтда халқаро GMP стандартига мос 60 ном ва 110 дозада юқори сифатли дори-дармон маҳсулотлари ишлаб чиқармоқда. Корхона томонидан “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” тамғали маҳсулотлар Туркия, Қозоғистон, Афғонистон ва Грузия давлатларига экспорт қилинмоқда.

Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ўсимлик моддалари кимёси институти билан маҳаллий шифобахш гиёҳлар негизида дори маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича фаол ҳамкорлик қилмоқда. Айни пайтда корхона томонидан маҳаллий хомашёдан 5 турдаги дори-дармон ишлаб чиқарилаётган бўлиб, шундан 3 турдагиси хорижга экспорт қилинмоқда.

Ўзбекистоннинг қитъалараро тижорат йўлларининг кесишган жойида жойлашуви инвестицияларни давомий равишда киритилишига замин ҳозирлайди. Хусусан, “Nobel İlaç” фирмасининг Ўзбекистонга киритган умумий инвестициялари миқдори 40 милиион АҚШ долларидан ортиқ бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат инвестиция дастуридан ўрин олган қисми 13,5 миллион АҚШ долларига тенг. 2017 йилнинг март ойида Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Туркияга сафари чоғида яна 3 миллион долларлик янги инвестиция шартномаси имзолашга эришилган.

Тадбир сўнггида янги замонавий дори-дармон ишлаб чиқариш фабрикасига медиа-тур ташкиллаштирилди.

Яна ўқинг:  7 кун давомида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: