Уяли телефон учун янги ғилоф

Аксарият инсонларда смартфон ғилофлари билан боғлиқ муаммолар кузатилади. Табиийки, ҳамма инсонлар ўзи харид қилган қимматбаҳо гажетининг хавфсиз бўлишини истайди.

Телефоннинг қўлдан тушиб кетиши ва уни таъмир талаб аҳволга келиши бир қанча кўнгилсизликларга сабаб бўлиши, табиий. Тиниб-тинчимаган ихтирочилар бу муаммонинг ҳам ечимини топишди. Ихтиро муаллифи Германиянинг Aalen университети талабаси Филипп Френзель ҳисобланади.

Унинг янги “AD Case”деб номланган ғилофи смартфонни қўлингиздан тушиб кетишидан асрайди. Унга сезгир сенсорлар ўрнатилган бўлиб, телефон беҳосдан тушиб кетганда хавфсизлик ёстиқчаси мисол қирралардан 8 та илгаклар очилиб, ерга қаттиқ зарб билан урилишдан асраб, унинг синиш ёки зарарланиш хавфини камайтиради.

“AD CASE”дан қайта фойдаланиш учун илгакларни яна қайтариб ўрнига жойлаштириш кифоя. Қарабсизки, у яна фойдаланишга тайёр ҳолда бўлади.

Мутахассислар яқин келажакда бу ихтирони кенг омма учун ишлаб чиқаришни режалаштиришмоқда.

 

Дилфуза АЗИМОВА

Яна ўқинг:  Ҳайдовчилар учун мобиль дастур

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: