Олтин кўприк
(Достондан парча)
Миллат мангу яшасин десак,
Кулсин десак Ватан иқболи,
Юракларда асрайлик уни,
Ёлғонлардан бўлайлик холи.
Сохта мақтов керакмас асло,
Унга зор ҳам эмасдир бу халқ.
Олам ичра тенги йўқ маъво –
Юртим, сени қўллагайдир Ҳақ.
Она Ватан, она Халқ деган,
Табаррук сўз янграгани он,
Кўзимизда чақнасин учқун,
Қалбимизда жўш урсин туғён.
Агар чиндан севсак шу халқни,
Гар Ватанни билсак муқаддас,
Майли, фидо қилайлик жонни,
Уни буюк кўра олсак, бас!
Маҳмуд ТЎЙЧИЕВ