Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Янги тиш пастаси тишларнинг сезувчанлигини камайтиришда ёрдам беради

07.08.2017
30 марта ўқилди
Янги тиш пастаси тишларнинг сезувчанлигини камайтиришда ёрдам беради

Баъзи одамлар тишларининг сезувчанлиги юқори бўлгани учун иссиқ ва совуқ ичимликларни ичишдан ўзини олиб қочади. Тиш сезгирлигини камайтирувчи мавжуд пасталарнинг таъсири эса тез йўқолади. Ухан (Хитой) университети олимлари янги тиш пастасини ишлаб чиқди. У тиш сезувчанлигини пасайтиради ва кариеснинг олдини олади, деб хабар беради The Daily Mail нашри.

Олдинги тадқиқотлар фитокимёвий бирикмалар кариесга сабаб бўлувчи бактерияларга қарши курашишини кўрсатганди. Шунинг учун тадқиқотчилар тишни мустаҳкамловчи пасталар таркибига кўк чойдаги галлат эпигаллокатехин моддасини қўшганди.

Мутахассислар суғурилган ақл тишларида янги аралашмани синаб кўришди. Натижада, у дентин (тишнинг суяк тўқималари) каналларини тўлдириши маълум бўлди. Шунингдек, аралашма камида 96 соат давомида галлат эпигаллокатехин моддасини ажратиб бериб туради ва тишнинг емирилишига тўсқинлик қилади. Тадқиқотчилар аралашманинг заҳарлилик даражаси пастлигини таъкидламоқда.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.2024574
Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?Иқтисод

Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?

Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати

04.10.2024253
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025372
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024238