
- Ошқовоқ бундан саккиз минг йил олдин ҳам одамларга маълум бўлган. Уни дастлаб Жанубий Америка аҳолиси қўллаб кўрган. Эндиликда ошқовоқ ер юзининг қутбдан ташқари барча ҳудудларида ўсади.
- Ошқовоқ кўп йиллик ва бир йиллик бўлади. Унинг сариқ, қизил, яшил, кўк ва кулранг турлари мавжуд.
- Ошқовоқнинг ёввойи тарзда ўсувчи, шунингдек, ем-ҳашак, безак ва озиқ-овқат учун экиладиган навлари ҳам бор.
- Катталиги бўйича рекорд даражадаги ошқовоқларнинг оғирлиги 900 килограммгача етади.
- Бу маҳсулотдан биринчилардан бўлиб фойдаланган ҳиндулар уни уруғи учун етиштиришган. Ошқовоқ уруғини узоқ вақт сақлаш мумкин бўлган. Лахм жойларини оловда тоблаб овқат учун ишлатган.
Ошқовоқ уйқуни меъёрга келтиришда самарали фойда беради.
Ошқовоқ таркибидаги Т витамини моддалар алмашинувини яхшилайди, ёғларни эритишга ва оғир овқатларнинг ҳазм бўлишига ёрдам беради. Бундан ташқари, унинг таркибида А, С ва Е витаминлари, кальций, фосфор, магний каби элементлар мавжуд.
Ошқовоқ калорияси паст (100 граммида 22–25 ккал), лекин соғлиқ учун муҳим модда – целлюлозага бой маҳсулот саналади.
Миржалол Мадвалиев тайёрлади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
Тиббий сабоқларКўкйўтал қандай хасталик?
Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши
