Инсультдан кейин миянинг қайта тикланиши исботланди

Калифорния университети инсультга чалинган беморларда янги нейрон ва томирларни ўстиришга ёрдам берувчи ноёб гелни намойиш этди. Унинг самараси кемирувчиларда ўтказилган тажрибалар билан исботланди. Бундан келиб чиқадики, ҳужайралари аллақачон нобуд бўлган миянинг қисмларида тўқималарни қайта тиклаш мумкин.

Олимлар мияни зарарланган қисми, яъни инсульт натижасида ҳосил бўлган коваклар атрофидаги соғлом тўқималарни ушбу зарарланган қисмни қайта тикланиш жараёнига қўшилиши мумкинлигини текшириб кўришди. Ковакларга зичлиги бўйича мия тўқимаси хусусиятига ўхшаш махсус гель киритилди. Умуман олганда янги томир ва ҳужайраларни ўсиши учун асос яратилди. Гель таркибида томирлар ўсишини рағбатлантирувчи ва яллиғланишини тўхтатувчи молекула мажуд бўлган.

Ўтказилган тажриба шуни кўсатдики, 16 ҳафтада сичқонлар миясидаги ковакларда нейрон тўри билан бирга тикланган мия тўқимаси билан тўлган. Кемирувчиларда тана ҳаракатларининг яхшиланганлиги ёндашувнинг самарадорлигидан дарак беради.

Яна ўқинг:  СПАЗМОФИЛИЯ қандай касаллик?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: