Жамғарма фаолиятидан (2013-37)

Сирдарё вилояти жамғарманинг минтақавий филиали Ховос тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасида 87 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Шулардан 51 нафари аёллар, 20 нафари болалар, 9 нафари ўсмирлар ва 7 нафари ўсмир қизларни ташкил этди. Шунингдек, аёллар ва ўсмирлар ўртасида «Соғлом турмуш тарзини шакллантириш», «Шахсий гигиена», «Тиббий генетик маслаҳатлар» мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.

Қашқадарё вилояти жамғарманинг минтақавий филиали томонидан Нишон ва Яккабоғ туманларида «Қизларни эрта турмушга беришда келиб чиқадиган салбий оқибатлар» мавзуида давра суҳбатлари ўтказилди.

Хоразм вилояти жамғарманинг минтақавий филиали томонидан Хонқа тумани Хонқа шаҳарчасидаги маҳаллаларда «Эрта турмуш қуриш ва унинг салбий оқибатлари», «Оилавий ҳаётга тайёрмисиз?», «Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш — давлат ҳимоясида» мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди. Тадбирларда жами 1012 нафар аҳоли иштирок этди.

Андижон вилояти жамғарманинг тиббий ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Пахтаобод тумани Ўзбекистон қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли ўртасида «Гиёхвандликни тўхтатайлик!», «Чекишнинг зарарли оқибатлари» ва «Саломатлигинг ўз қўлингда» мавзуларида тадбир ўтказилди.

Аббосжон ЭРГАШЕВ,

«Соғлом авлод учун» жамғармаси бош мутахассиси

Яна ўқинг:  Алоқа соҳасидаги муаммолар ўз ечимини топмоқда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: