Таълим сифати ва самарадорлиги оширилмоқда

Мамлакатимизда таълим сифатини оширишга бўлган эътибор ёш авлод тарбиясида муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, умумтаълим мактаблари учун таълим стандартлари талабларига мувофиқ юқори самарали мультимедия воситалари ҳамда ўқув адабиётлари ва қўлланмаларнинг компьютер электрон турларини яратишнинг йўлга қўйилганлиги соҳа ривожига катта ҳисса қўшмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Миллий матбуот марказида «Таълим муассасаларини ўқув адабиётлари билан тизимли равишда таъминлаш масалалари, дарс жараёнига ахборот-коммуникация ва педагогик технологияларни кенг жорий этиш борасида белгиланган устувор йўналишлар» мавзусида ташкил этилган матбуот анжуманида ҳам ушбу масала хусусида сўз борди. Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов­ сўзга чиқиб, ўқув жараёнига замонавий педагогик технологияларни жорий этиш, таълим сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Янги ўқув йилида умутаълим мактабларининг 1-, 4-, 6-, 7-синф ўқувчилари учун жами 392 номда 22 миллион 533 минг 772 нусхадаги дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар чоп этилиб, жойларга етказилди.

Анжуманда сўзга чиққан Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Омонулла Юнусов 2013-2014 ўқув йилида нашр қилинган дарсликларнинг чоп этиш жараёни, уларнинг сифати хусусида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, анжуманда нашр қилинган дарсликларнинг электрон шакли www.uzedu.uz сайтига жойлаштирилгани, 1-синфлар учун яратилган «Kids' English» инглиз тили дарслик мажмуасига қўшимча равишда ўқитувчилар ва ота-оналар учун ўзбек тилида 446 минг 84 нусха ҳамда рус тилида 59 минг 974 нусха қўлланма чоп этилиб, жойларга тўлиқ етказилгани таъкидланди. Бундан ташқари тадбирда замонавий ўқув компьютер синфлари билан таъминланган умумтаълим мактабларининг сони ортиб, АТКдан фойдаланиш самарадорлиги оширилиб бораётганлиги хусусида батафсил маълумотлар берилди.

Тадбир сўнггида журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб олишди.

Жамила ҲАЙДАРОВА

Яна ўқинг:  Уч кишига фуқаролик паспортлари топширилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: