Тошкентда нуқсонли болалар учун янги марказ очилди

Марказ алоҳида эҳтиёжли болалардаги хотира, мантиқий фикрлашни кучайтиришга хизмат қилувчи ранг-баранг дидактик материаллар, услубий қўлланмалар ва махсус ўйинчоқлар билан таъминланган.

Куни кеча пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўқув-методик маркази ҳамкорлигида ташкил этилган «Таълим ҳамма учун» маслаҳат марказининг очилиши бўлиб ўтди.

«Таълим ҳамма учун» маслаҳат марказини ташкил этишдан асосий мақсад жисмоний ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларни ҳаётга мослаштириш, уларнинг салоҳиятини юзага чиқаришга яқиндан кўмаклашиш, билим олишга бўлган иштиёқини кучайтиришда тарбиячи, психолог ва ота-оналарга яқиндан кўмаклашишдан иборат.

Махсус мактабгача таълим муассасаларининг тарбияланувчилари учун ўтиладиган коррекцион машғулотлар, ихтисослашган методикаларни қўллаш билан боғлиқ долзарб масалаларни ўрганиш, шу йўналишда мақсадли комплекс дастурларни ишлаб чиқиш, махсус мактабгача таълим бўйича педагог-мутахассисларга услубий-амалий кўмак кўрсатиш ушбу марказ фаолиятининг асосий вазифалардан биридир.

ЎзА.

Яна ўқинг:  Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: